Қозоғистонда банк секторининг активлари кўпайди – агентлик

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда банк секторининг активлари 40,3 триллион тенгени ташкил қилди, деб хабар бермоқда Kazinform.
«2022 йил 1 август ҳолатига кўра, Қозоғистон Республикаси банк секторига 22 та иккинчи даражали банк киради. Улардан 12 таси хорижий улушларга эга, 10 таси шўба банклардир. Банк секторининг активлари жорий йилнинг июл ойида 2,8 фоизга ёки 1,1 триллион тенгега ўсди ва 2022 йил 1 август ҳолатига кўра 40,3 триллион тенгени ташкил қилди (йил бошидан буён ўсиш – 7,2 фоиз ёки 2,7 триллион тенге)»

, - дейилади ҚР Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги хабарида.

Активларнинг ўсиши мижозлар депозитларининг 4,8 фоизга ёки 1,3 триллион тенгега ўсиши, шунингдек, кредит портфелининг 1,1 фоизга, яъни 240 миллиард тенгега ўсиши натижаси бўлди.

Бундан ташқари, юқори ликвидли активлар 12,6 триллион тенгени ёки активларнинг 31,3 фоизини ташкил қилди. Бу банкларга мижозлар олдидаги мажбуриятларига тўлиқ хизмат кўрсатиш имконини беради.

«2022 йил июл ойида иқтисодиётга йўналтирилган кредитлар 1,6 фоизга ошиб, 20,4 триллион тенгени ташкил қилди. 2022 йил бошидан буён бу кўрсаткичнинг ўсиши 10,1 фоиз ёки 1,9 триллион тенгени ташкил қилди. 2022 йил июлида миллий валютадаги кредитлар 2,1 фоизга ошиб, 18,6 триллион тенгени ташкил қилди. Хорижий валютадаги кредитлар 3,7 фоизга камайиб, 1,7 триллион тенгега етди. Агентлик маълумотларига кўра, кредитларнинг тармоқлар бўйича асосий улуши саноат (34,2 фоиз), савдо (21,3 фоиз), қурилиш (7,5 фоиз) ва транспорт (5,8 фоиз) соҳаларига тўғри келади»

, - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар