Қозоғистонда бандликнинг қайси соҳаларида иш ҳақи ошади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан ҳокимлигининг Аҳоли бандлигини таъминлаш маркази жорий йилда бандлик давлат дастурларининг қайси йўналишлари бўйича иш ҳақи ошиши ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Агентлик маълумотларига кўра, Нур-Султанда бу йил «Ёшлар амалиёти» лойиҳаси доирасида иштирокчиларнинг иш ҳақи миқдори 40 БҲМ – 122 минг тенгегача оширилади. Амалиёт муддати 6 ойдан 1 йилга оширилади. «Биринчи иш жойи» лойиҳаси иштирокчиларининг иш ҳақи ҳам 30 БҲМ ёки 91 000 тенгегача ошади.

Ёшлар амалиёти битирувчиларнинг ўқишни тугатгандан кейин 3 йил ичида ўз касби (мутахассислиги) бўйича дастлабки иш тажрибасига эга бўлишлари учун махсус мўлжалланган.

«Биринчи иш жойи» 29 ёшгача бўлган, шу жумладан NEET тоифасидаги, иш тажрибасига эга бўлмаган битирувчилар учун мўлжалланган. «Биринчи иш жойи» лойиҳасида иштирок этиш муддати 18 ойдан ошмайди.

Иш изловчилар ва иш берувчилар учун ушбу фаол бандлик чораларининг барчаси enbek.kz порталида мавжуд.


Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар