Қозоғистонда балиқ консервалари ва икра ишлаб чиқариш ҳажми уч баравар ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил январь-июль ойларида балиқ консервалари, икра ва унинг ўрнини босувчи маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 15,6 минг тоннага етди, бу ўтган йилга нисбатан 3,1 баравар кўпдир, деб хабар беради Kazinform energyprom.kzга асосланиб.

Умумий ишлаб чиқаришнинг деярли учдан икки қисми (64,2%) Атирау вилояти ҳиссасига тўғри келди: 10 минг тонна - ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40,6 баравар кўп. Учта етакчи вилоятлар қаторига шунингдек Ғарбий Қозоғистон (2 минг тонна, +11,7%) ва Туркистон (1,8 минг тонна, +57,1%) вилоятлари ҳам кирди.

Балиқ, қисқичбақасимонлар ва моллюскаларни қайта ишлаш ва сақлаш 13,6 млрд тенгега етди.

Эслатиб ўтамиз, Президент балиқ овлаш соҳаси жиддий назоратни талаб қилишини таъкидлаган эди. 1 ноябрга қадар ҳокимиятлар билан биргаликда балиқчиликни ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилади ва ҳудуддаги кўрсаткичлар чиқарилади.

Биринчи ярим йилликнинг натижаларига кўра Қозоғистон компаниялари қайта ишланган ва консерваланган балиқ, қисқичбақасимонлар ва моллюскаларни бўлган талабни 62,6 фоизга қондирдилар (ўтган йили - 40 фоиз). Ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан деярли уч баравар ошиб, 42 минг тоннани ташкил этди. Импорт ҳажми 37,4 фоизни, экспорт ҳажми эса 16,8 фоизни ташкил этди.

Сўнгги хабарлар