Қозоғистонда бахтли оила дастурига аризалар қабул қилиш бошланди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - «Отбасы банк»(оила банки) «Бақытты отбасы»(бахтли оила) ипотека уй-жой дастурига аризаларни қабул қилишни бошлади, деб хабар беради Кazinform банк матбуот хизматига таяниб.

«Бақытты отбасы» дастурида иштирок этиш учун аризалар оtbasybank.kz платформасида 20 июндан 19 июлгача (шу жумладан) қабул қилинади. Бунинг учун «Отбасы банк» мижози бўлиши ва аутентификация кодини олиш учун мобил телефонига эга бўлиши керак. Қўшимча маълумотномалар ёки ҳужжатлар талаб қилинмайди. Тизим номзоднинг маълумотларини текширади ва аризани шакллантиради.

Дастурда иштирок этиш учун маҳаллий ҳокимиятда уй-жой навбатида бўлиш керак. Ариза бериши мумкин бўлган тоифалар:

- кўп болали оила;

- ногирон болани тарбиялаётган оила;

- тўлиқ бўлмаган оила (ажрашган кундан бошлаб камида 3 йил).

Банк маълумотларига кўра, 2021 йилда «Бақытты отбасы» дастури бўйича ҳужжат топширган, лекин уй-жой олмаган фуқаролар бу йил яна ҳужжат топширишлари керак бўлади.

Аризани тугатгандан сўнг, иштирокчиларнинг асосий ва захира рўйхатлари автоматик равишда яратилади. Рўйхатларга бўлишда маҳаллий ҳокимликдаги навбатда турган иштирокчиларнинг санаси ва тоифаси ҳисобга олинади. Танлов натижалари билан оtbasybank.kz порталида танишиш мумкин.

– 2022 йилда «Бақытты отбасы» дастури доирасида 5 мингдан ортиқ оилага кредит беришни режалаштирганмиз. «Отбасы банк»га аллақачон 51 млрд тенге миқдорида маблағ тушди. Ўтган йиллардагидек бу йил ҳам ногирон болаларни тарбиялаётган оилаларга устувор аҳамият берилади», деди «Отбасы Банк» АЖ бошқаруви раиси Ляззат Ибрагимова.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача 14,5 минг қозоғистонлик оила «Бақытты отбасы» дастури билан уй олган. Яна 326 нафар иштирокчи кредит олиш учун ариза топшириб, айни пайтда уй-жой изламоқда.

«Бақытты отбасы» дастурининг талабларидан бири фуқароларнинг даромадлари текширилади. Ҳар бир оила аъзосининг охирги олти ойдаги даромади яшаш минимумининг 3,1 баробаридан ошмаслиги керак (2022 йилда мос равишда 37 389 ЯМ, оила аъзосига тўғри келадиган даромад 115 905 тенгедан ошмаслиги керак).

Кредит суммасининг 10 фоизини дастлабки тўлов орқали тўлаш шарти билан йиллик 2 фоиз ставкада имтиёзли кредит берилади. Кредит муддати 20 йилгача.

Оила маҳаллий ҳокимликлар орқали қурилган уй ёки бирламчи ва иккиламчи бозордаги исталган квартирани сотиб олиши мумкин. Хусусий уй сотиб олишга ҳам рухсат берилади. Кредитнинг максимал миқдори Нур-Султан, Алмати ва унинг атрофидаги туманларда, Чимкент, Ақтау, Атирауда 15 млн тенгегача ва бошқа вилоятларда 10 млн тенгегача. Кўчмас мулк қарз олувчи уй-жой олиш учун навбатда турган ҳудудда сотиб олиниши керак.

Сўнгги хабарлар