Қозоғистонда бўш турган 5 миллион гектар қишлоқ хўжалиги ерлари давлатга қайтарилди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларини давлат мулкига қайтариш бўйича 2022 йил охиригача 5 миллион (5042692,2) гектар қишлоқ хўжалиги ерларини қайтариш режасини бажарди, дея хабар бермоқда Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Бундан ташқари, бугунги кунда ердан фойдаланувчилар 1,8 миллион гектар ерни ўзлаштиришга киришдилар.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган даврида вазирлик Ер ресурсларини бошқариш қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан томорқа ер эгаларига нисбатан қишлоқ хўжалиги ерларининг ўзлаштирилиши ва улардан фойдаланишнинг қонунийлиги юзасидан 1357 та режадан ташқари текширишлар ўтказилган.

«Шунингдек, 2022 йил 28 апрелда Давлат раҳбарининг топшириғига асосан манфаатдор давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан иборат ишчи комиссия тузилганини эслатиб ўтамиз. Мазкур комиссия тузилганидан буён барча ҳудудларда идоралараро гуруҳлар ташкил этилди. Жорий йилнинг 9 август куни Қозоғистон Президенти ер масалалари бўйича текширувлар учун истисноларни назарда тутувчи фармонни имзолади, бу фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларини қайтариш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини сезиларли даражада оширди. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу борадаги ишлар давом эттирилишини маълум қилади»

, — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар