Қозоғистонда айрим тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномаси бўйича имтиҳон олиш имкониятига эга бўлади
12 Май 19:32

Қозоғистонда айрим тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномаси бўйича имтиҳон олиш имкониятига эга бўлади

NUR-SULTAN. Кazinform - Хусусий автодромга эга тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазири Багдат Мусин Мажилис депутатлари саволига жавоб берар экан, маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирлик «Фуқаролар учун ҳукумат» нотижорат аксиядорлик жамиятига ўз автодромига эга ёки уни қуришга тайёр бўлган тадбиркорларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун амалий имтиҳон хизматларини кўрсатиш имкониятларини бериш масаласини кўриб чиқиш топширилди. Келгусида ўз автодромига эга бўлган тадбиркорларни, хусусан, талаб юқори бўлган ҳудудларда талабга жавоб берадиган хусусий автодром хизматларини жалб этиш бўйича иш олиб борилишига эътиборингизни қаратмоқчимиз», — деди Бағдат Мусин.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Янгиликлар

Архив