Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб юрмаганлар жарима тўламайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Парламент ялпи мажлисида «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига йўл ҳаракати масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қонун лойиҳаси парламент депутатлари томонидан ишлаб чиқилган.

«Ушбу ҳужжат йўл ҳаракати қоидалари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган. Қонун лойиҳасида Қозоғистонда берилган ҳайдовчилик гувоҳномасини ва транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиб юришни талаб қиладиган қоидаларни олиб ташлаш кўзда тутилган. Ушбу қоидаларга риоя қилмаганлик учун маъмурий жавобгарликни олиб ташлаш таклиф қилинмоқда», - деди мажлис депутати Қанат Мусин.

Бундан ташқари, ушбу тузатишлар хорижий ҳайдовчилар ва чет эл транспорт воситаларига тааллуқли эмас.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар