Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -6 °С
Алматы: -5 °С

Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб юриш мажбурияти бекор қилинади

4 Ноябрь 13:32

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламенти Мажилисида «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига йўл ҳаракати масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси қабул қилинди, деб хабар қилмоқда Kazinform мухбири.

Мажилиснинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқий ислоҳотлар қўмитаси раиси Қанат Мусин таъкидлаганидек, қонун лойиҳаси транспорт соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида тайёрланган.

«Қонун лойиҳаси ҳайдовчиларга ҳайдовчилик гувоҳномасини, шунингдек Қозоғистон Республикасида берилган транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатни олиб юриш мажбуриятини юкловчи нормани бузганлик учун жавобгарликни бекор қилишга қаратилган. Бундан ташқари, қонун лойиҳаси баъзи транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини тартибга солишга қаратилган. Қўмита ушбу қонун лойиҳасини 2021 йил 26 ноябргача ишга туширишга ва хулоса тайёрлашга тайёр», - дея қўшимча қилди Қанат Мусин.

Муаллиф: Серик Сабеков

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар