Қозоғистонда ҳайдовчилар учун мобил навигатор яратилди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги «ҚазАвтоЖол» компанияси билан биргаликда республика аҳамиятига молик автомобиль йўлларида хавфсизлик ва алоқани яхшилаш мақсадида Sapar мобил иловасини ишлаб чиқди, дея хабар беради Kazinform.

Иловани PlayMarket ва AppStoreдан юклаб олиш мумкин.

Мобил иловада навигация, автомобиль йўлларининг ҳозирги ҳолати, автомобиль йўлларининг очилиши/ёпилиши, айланма йўллар, таъмирлаш ишлари, об-ҳаво ҳақидаги актуал маълумотлар билан маршрут яратиш функцияси мавжуд.

Республика йўллари бўйлаб жойлашган йўл бўйида хизмат кўрсатиш объектлари ҳақида барча тегишли маълумотлар тўпланган.

Пуллик йўл участкалари тўловини амалга ошириш мумкин.

«ҚазАвтоЖол» Call-марказининг тезкор териш функциялари, шунингдек, контакт марказига бахтсиз ҳодисалар, йўлларнинг аварияли участкалари, ҳаракатланишдаги тўсиқлар тўғрисида матн, фото ва видео кўринишида хабар бериш имконияти мавжуд.


Сўнгги хабарлар