Қозоғистонда «Айбын» ҳарбий-ватанпарвар ёшлар йиғини бошланди
20 Июнь 09:51

Қозоғистонда «Айбын» ҳарбий-ватанпарвар ёшлар йиғини бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қарағанди вилоятидаги ўқув маркази базасида «Айбын» VIII республика ҳарбий-ватанпарвар ёшлар йиғини бошланди. Бу ҳақда ҚР Мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Бу йилги йиғинда мамлакатнинг барча ҳудудларидан 40 та жамоа қатнашади. Улар - вилоятлардаги, Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарларидаги ҳарбий-ватанпарварлик тўгараклари, Қуролли Кучлар, бошқа қўшин ва ҳарбий қисмлар, ҳарбий коллежлар, мактаб-интернатлар, республика «Жас ұлан» мактабларининг 14-18 ёшли 600 нафарга яқин иштирокчиларидир.

Машғулотлар дастурига 11 та мусобақалар, жумладан, ҳарбий-амалий ва ҳарбий-спорт мусобақалари киритилган. «Айбын дарыны» ўйини давомида ёш ватанпарварлар ўзларининг интеллектуал қобилиятларини намоён этадилар.

«Айбын жұлдызы» ижодий танлови ва «Ёш аскар – ёш мухбирлар» журналистлар танловида ўз истеъдодини намоён этади.

Арқон тортиш ва ҳарбийлаштирилган эстафетада иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, кучи, чидамлилиги ва тезлиги баҳоланади.

Пневматик милтиқдан ўқ отиш, автоматик қисмларга ажратиш, газниқоб ва умумий ҳимоя тўпламларини кийишда ёш ватанпарварлардан аниқ ва тез ҳаракатларни бажариш талаб этилади.

«Smart Sarbaz» ихтирочилар танлови давомида ёш дастурчилар IT-ишланмалар ва техник ечимларни тақдим этадилар.

Финалда «Кучимиз бирликда» ҳарбий-дала-тактик ўйини бўлиб ўтади. Унда бўлажак Ватан ҳимоячилари муддатли ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ амалий топшириқларни бажаради, жамоавий ишлаш тажрибасини орттиради, маънавият ва куч-қувватини синовдан ўтказади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив