Қозоғистонда автойўловчилар учун мобил илова ишга туширилди

None
ASTANA. Kazinform - Айни пайтда ҳайдовчилар ўз саёҳатларини янги мобил илова ёрдамида қулайроқ амалга оширишлари мумкин, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Автомобил ҳайдовчилари «Сапар» мобил иловасидан республика йўлларида фойдаланишлари мумкин. Илова ҳам онлайн, ҳам офлайн режимда ишлайди.

«Ҳайдовчилар республика аҳамиятига эга йўлларда ҳаракатланаётганда иловамиздан фойдаланишлари мумкин. У йўл бўйидаги хизмат кўрсатиш объектлари функцияларга эга. Бундан ташқари, автомобил ҳайдовчилари ЙТҲ содир бўлган тақдирда бизни Сапар мобил иловаси орқали хабардор қилишлари мумкин. Яъни, воқеанинг ҳолатларини ёзиб, сурат ёки видеога олиб, бизга юборади. Илова ёрдамида керакли маршрутни танлагандан сўнг, йўл узунлиги, йўлдаги пуллик ҳудудлар, ёқилғи қуйиш шохобчалари, кафе ва меҳмонхоналар ҳақида маълумотлар пайдо бўлади. Бундан ташқари, иловада об-ҳавога оид маълумотлар ва огоҳлантиришлар тақдим этилади»

, — деди пойтахтда ўтказилган «Kaztraffic-2022» халқаро кўргазмаси очилишида «ҚазАвтоЖол» миллий компанияси эксперти Александр Озарчук.

Унга кўра, Сапар мобил иловаси ҳозирча фақат Android фойдаланувчилари учун мавжуд. AppStoreда ҳам тақдим этиш учун Apple компанияси билан музокаралар олиб борилмоқда.

Мобил иловадан фойдаланишдан олдин рўйхатдан ўтиш талаб қилинади. Яъни, фойдаланувчининг исми, мобил телефон рақами, электрон почта манзили, шунингдек, пуллик йўлда автоматик тўловни амалга ошириш учун автомобил ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши керак.

«Республика аҳамиятига молик автомобил йўлларида хавфсизликни ошириш ва «Сапар» мобил иловаси орқали қайта алоқани яхшилаш мақсадида «ҚазАвтоЖол» қўнғироқлар марказига «1403» (шунингдек, онлайн чат) ва «112» қисқа рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин»

, - дейди А. Озарчук.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар