Қозоғистонда автойўллар ёқасига молларни ҳўркитадиган мосламалар ўрнатилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат аҳамиятига эга йўлларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ўтлаб юрган чорва молларининг йўлларга чиқиб кетишининг олдини олиш бўйича махсус чоралар кўрилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига асосланиб.

Вазирлик сайтида тарқатилган маълумотларга кўра, мамлакатнинг магистрал йўллари бўйлаб ҳайвонларни қўрқитиш учун ультратовушли қурилмалар ва «электрон чўпон» тўсиқлари ўрнатилган.

Бу иш биринчи навбатда Манғистау вилоятидан бошланди. «Қазақавтожол» масъулияти чекланган жамияти филиали у ерда махсус тўсиқлар ўрнатди. Жумладан, яйловдан ўтадиган йўл ёқасига 3000 метрлик 12 вольтли мослама ўрнатилган.

«Мамлакатда чорва молларини боқиш оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез учрайди. Масалан, фақат шу йилнинг биринчи ярмида ҳайвонларнинг йўлга чиқиб кетиши оқибатида 16 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Натижада 33 киши жароҳат олди, икки киши ҳалок бўлди. Ўтган йили худди шу даврда 23 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 29 киши жароҳат олди ва етти киши вафот этган», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар