Қозоғистонда автотрассаларни қордан ҳимоя қилиш учун 55 км тўсиқлар ўрнатилади
26 Январь 18:27

Қозоғистонда автотрассаларни қордан ҳимоя қилиш учун 55 км тўсиқлар ўрнатилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Айни пайтда Қозоғистон автомобил йўлларида 133 та иссиқлик шохобчалари ишламоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.

«Қазақавтожол» маъсулияти чекланган жамияти томонидан республика автомобил йўлларини қишки таъмирлаш ишларига мингдан ортиқ махсус техника жалб этилган. Музлашувга қарши 122 минг куб метрдан ортиқ қум ва кукун, 18 минг тоннага яқин туз ва кимёвий реагентлар тайёрланди.

Шунингдек, кўп қор ёғадиган ҳудудларда 55 минг метрдан ортиқ қор тўсиқлари ва 5 мингга яқин вақтинчалик йўл белгилари ўрнатилмоқда.

Бугун республика аҳамиятига эга барча йўллари очиқ. Улар кечаю кундуз сақланади. Об-ҳавонинг ўзгариши ва йўл элементларининг алмаштирилиши муносабати билан барча қорли ҳудудларда кечаю кундуз тезкор патрул хизмати ташкил этилди. Шунингдек, оғир аҳволга тушиб қолган йўловчилар учун мамлакатимиз бўйлаб 133 та иссиқлик шохобчалари мавжуд.

Янгиликлар

Архив