Қозоғистонда автомобилни гаровга қўйиш ва чиқариш энди онлайн амалга оширилади
21 Июнь 07:11

Қозоғистонда автомобилни гаровга қўйиш ва чиқариш энди онлайн амалга оширилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонликлар автомашинани онлайн тарзда гаровга қўйиш ёки чиқариш имкониятига эга. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги вакили Шуғила Турлибек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Kaspi Банк Ички ишлар вазирлиги ҳамда Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги кўмагида янги хизматни ишга туширди. Автомобилни гаровга қўйиш ёки гаровдан чиқариш энди онлайн режимда мавжуд. Илгари фуқаролар гаров ҳужжатларини расмийлаштириш учун банкка, ихтисослаштирилган хизмат кўрсатиш марказига, полицияга мурожаат қилишлари керак эди. У бир неча соатдан бир неча кунгача вақт оларди. Энди эса бир зумда бу масалани хал қилиш мумкин», — дейди Шуғила Турлибек.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги молия институтлари билан биргаликда фуқаролар ва транспорт воситаларини иккинчи даражали банклар аризалари орқали рўйхатга олишни осонлаштириш бўйича бир қанча лойиҳаларни амалга оширганлигини маълум қилди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив