Қозоғистонда автомобиллар нархининг ошиши сабаблари маълум бўлди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда автомобиллар қимматлашмоқда. Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Склярнинг фикрича, бу Қозоғистонда ҳам худди шундай ҳолат кузатилишига олиб келди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Автомобил нархининг кўтарилиши глобал тенденция эканлигини ҳаммамиз биламиз. Мамлакатимизда машҳур Корея автомобиллари қимматлашса, бутун дунёда бу машиналар нархи ошганига гувоҳ бўласиз. Хусусан, металл, транспорт хизматлари, логистика нархи ошган. Буларнинг барчаси объектив тенденция ва биз бундан қочиб қутула олмаймиз«, - деди Роман Скляр.

Унинг сўзларига кўра, автодилерлар амалдаги қонунчилик доирасида иш олиб боради.

«Улар хориждан автомобил сотиб олиб, қонуний асосда сотишлари мумкин. Бироқ автосалонларда қўшимча хизматлар олишга мажбур бўлаётганларга келсак, уларнинг иши тегишли давлат органлари томонидан текширилиши керак», — деди Бош вазир ўринбосари.

Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистонда 16 майдан бошлаб банклар 4 фоизли имтиёзли автокредит олиш учун аризаларни қабул қилишни бошлайди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар