Қозоғистонда автомобиллар экспорти кўпайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил якунларига кўра, Қозоғистон автомобилларини экспортга етказиб бериш 12 103 донани ташкил этди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг саноатни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Олжас Сапарбеков маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йил якунлари бўйича Қозоғистон автомобилларини экспортга етказиб бериш 2020 йилга нисбатан 49 фоизга ўсди ва 12103 донани ташкил этди», - деди О.Сапарбеков Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Асосан, автомобиллар Россия Федерацияси, Ўзбекистон, Беларусь ва бошқа мамлакатларга юборилган.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2022 йилнинг биринчи чорагида экспорт ҳажми 45 фоизга ошиб, 1916 та автомобилни ташкил этган. Алматида ишлаб чиқарилган Hyundai автомобиллари ва Қостанайнинг JAC автомобилларига Ўзбекистон, Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Беларусьдаги дистрибьюторлари ва дилерлари томонидан буюртма қилинади.


Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар