Қозоғистонда автомобиль танқислиги йил охиригача бартараф этилади
16 Май 14:50

Қозоғистонда автомобиль танқислиги йил охиригача бартараф этилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Йил охиригача Қозоғистондаги барча автосалонларга маҳаллий автомобиллар етказиб берилади. Бунга мамлакат ишлаб чиқарувчилари қуввати етарли, деб хабар беради Kazinform мухбири.

4 фоизли имтиёзли автокредит дастури қайта тикланиши муносабати билан ўтказилган брифингда Қозоғистон автомобил бизнеси ассоциацияси вакили Анар Мақашева шундай баёнот билан чиқди. Журналистлар 4 фоизли автокредитга талаб юқори бўлишига қарамай, салонларда автомашиналар етарли эмаслигини айтиб, навбатни қандай камайтириш мумкинлигини сўради.

«Автосалонларда автомобиллар бор. Ўтган йили биздаги икки ишлаб чиқарувчи Hyundai Trans Kazakhstan ва «СарыарқаАвтоПром» компаниялари жами 90 мингга яқин автомобил ишлаб чиқарди. Жорий йилда ишлаб чиқариш ҳажми 20 фоизга ўсиши кутилмоқда. Йил охиригача Қозоғистон шаҳарларидаги барча автосалонларда автомобиллар бўлишини кутамиз. Ҳозирда ҳар бир автомобил ишлаб чиқарувчиси ўзининг электрон навбатини яратмоқда. 4% автокредит олишни хоҳловчи фуқаро Қозоғистондаги автосалонларга бориб, сотиб олмоқчи бўлган машинани танлайди. Унга танланган автомобил қачон тайёр бўлишини айтишади»

, — деди Анар Мақашева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бугундан Қозоғистонда 4 фоизли имтиёзли автокредит бериш бошланганини хабар қилгандик.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив