Қозоғистонда автомобиль ишлаб чиқариш рекорд даражага етди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон автобизнес ассоциациясининг маълум қилишича, жорий йилда юртимизда ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йил билан таққослаганда 54,7 фоиз ўсган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2019 йил ноябрида мамлакат ҳудудида барча типдаги 6 255 автомобиль ишлаб чиқарилган. Жами, жорий йил ўн бир ойида Қозоғистонда 45 208та транспорт воситаси йиғилган. Ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йил январь-ноябрь ойлари билан таққослаганда 54,7 фоиз кўпдир. Бу – Қозоғистон автосаноати тарихидаги энг юқори кўрсатгич (аввалги рекорд 2013 йилда 40 963тани ташкил қилганди)», - дея маълум қилди ассоциация.

Йил бошидан бери 11 ойда Қозоғистонда 39 589та енгил авто (+ 45,2%), 3 731 юк автоси (+ 283%), 966 автобус (+ 200%), 788 тиркама/ярим тиркама (+ 65,2%) ва 134та бошқа турдаги транспорт воситалари йиғилган. Бу борада Қостанай «СариарқаАвтоЎндирис» компанияси етакчи ўринни эгалламоқда. Корхона 22 875 дона транспорт воситасини ишлаб чиқарган. Шундан 2 137таси экспорт қилинган.

Ҳозирги маълумот бўйича, Ўскемендаги «Азия Авто» корхонасида 18 222 автотранспорт (+ 8,6%) йиғилган. СемАЗ - Семей тижорий транспорт заводи ишлаб чиқариш суръатини беш баравар орттириб, 1 668 бирликка етказган. Кўкшетаудаги «КАМАЗ Инжиниринг» 880та юк транспорти ва махсус техника ишлаб чиқарган. Daewoo Bus ҳамда Hyundai Trans Auto тегишинча 345 ва 340 транспорт воситасини чиқарган.

Сўнгги хабарлар