Қозоғистонда автомактабларнинг маъсулияти ортади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда автомактаблар зиммасига юклатиладиган вазифалар сони ортади. Бу ҳақда «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси бошқаруви раиси Суйениш Абдилдин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш жараёнини қаътийлаштириш чора-тадбирлари ихтисослаштирилган ХКМ (халққа хизмат кўрсатиш марказлари) ишига бевосита таъсир қилади. Ҳозирда биринчи марта тест синовларидан ўта олмаган курсантларга такроран имтиҳон топшириш учун имконият берилади. У 7 кундан кейин имтиҳонни қайта топшириши мумкин. Ҳайдовчилик гувоҳномасига даъвогарлар ўртача 3-5 марта имтиҳон топширади», — деди Суйениш Абдилдин.

Унга кўра, агар курсант бир неча тоифалар бўйича ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни истаса, 7 кун кутмасдан, ҳар куни имтиҳон топшириши мумкин.

«Айни пайтда ихтисослаштирилган давлат хизматлари марказларида ҳам узун навбатлар юзага келган. Албатта, биз ХКМ фаолиятини такомиллаштириш ва автоматлаштириш чораларини кўряпмиз. Лекин бу етарли эмас. Шу муносабат билан биз Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда автомактабларнинг маъсулиятини кучайтириш масаласини кўриб чиқяпмиз. Яъни, автомактабларда тест имтиҳонини жорий қилмоқчимиз. Ушбу тадбир курсантларнинг ХКМга етарли тайёргарлик билан келиши ва тест синовларини дарҳол топшириш имконини беради. Шу билан бирга, марказлардаги навбатлар ҳам қисқаради», - деди у.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар