Валюталар курси:
    usd/kzt 478.01 eur/kzt 488.81

    rub/kzt 7.91 cny/kzt 70.76
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистонда автобусда йўловчи ташиш йил давомида 17 фоизга ошди

1 Июль 20:32

NUR-SULTAN. Кazinform - Соҳада йўловчи ташишдан тушган даромаднинг асосий қисми автобусда ташишдан олинган – 40,2 млрд тенге ёки йўловчи ташишдан тушган умумий тушумнинг 90 фоизи, барча даромадларнинг 27 фоизини ташкил этмоқда, дея хабар беради Кazinform Ranking.kz сайтига таяниб.

2022 йилнинг январ-май ойлари якунларига кўра, автомобил ва шаҳар электр транспорти корхоналарининг даромади 148,9 млрд тенгени ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 35,4 фоизга кўпдир. Юк ташишдан тушган тушум йил давомида 39,5 фоизга ошиб, 104,2 млрд тенгега, йўловчи ташишдан олинган даромад 26,6 фоизга ошиб, 44,6 млрд тенгега етди.

Йиллик ўсиш 29,7 фоизни ташкил этди.

Таксида йўловчи ташишдан олинган даромад 5,8 фоизга ошиб, 1,8 млрд тенгега етди. Жорий йилнинг январ-май ойларида йўловчи ташиш 2,7 млрд кишини ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 16 фоизга кўпдир. Автобусларда 1,8 млрд йўловчи, таксиларда 881,8 млн йўловчи, троллейбусларда 13,1 млн йўловчи, трамвайларда 12,2 млн йўловчи ташилди.

2022 йилнинг январ-май ойларида автомобил ва шаҳар электр транспортида 1,12 млрд тонна юк ва багаж ташилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 фоизга кўпдир.

Новости по теме