Қозоғистонда ҳаво ҳарорати бирданига кўтарилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 1-3 февраль кунлари об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга ҳавола қилиб.

Синоптикларнинг айтишича, Каспий устида шаклланган циклон яқин кунларда жануби-ғарбий тропосфера фронтлари билан бирга Қозоғистон ҳудудидан ўтади. Циклон ўзи билан бирга нам ва илиқ ҳаво массаларини олиб келади. Шу боис кечаси ҳаво ҳарорати 2…8°С атрофида бўлиши кутилмоқда. Яъни, республикада ҳаво ҳарорати бирдан кўтарилади.

«Дам олиш кунлари жанубда ва жануби-шарқда плюс 3…13°С, душанба куни шимолий, марказий ва шарқий вилоятларда 0…минус 8°С бўлиши кутилмоқда. Атмосфера фронтлари туфайли ёғингарчилик бўлади: жанубда ва ғарбда ёмғир, қор ёғади, бошқа ҳудудларда қор ёғади», - дейилган хабарда.

Сўнгги хабарлар