Қозоғистонда авиачипталар нархи яна арзонлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида Қозоғистон авиакомпаниялари 3,8 миллион йўловчи ташиди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40,4 фоизга камдир, деб хабар бермоқда Kazinform Energyprom.kz сайтига асосланиб.

Сентябр ойида ҳаво транспорти 608,5 минг йўловчи ташиди - бу жорий йилнинг августига нисбатан 13,1 фоизга кўп, аммо ўтган йилнинг сентябр ойига нисбатан 19,7 фоизга кам.

Тўққиз ой натижаларига кўра авиакомпаниялар даромади ўтган йилги кўрсаткичларидан сезиларли даражада паст бўлди: хусусан, пасайиш 54,3 фоизни ташкил этди ва 135,8 миллиард тенгени ташкил қилди. Ушбу салбий тенденция сўнгги тўрт йилда биринчи марта кузатилмоқда.

Қозоғистондаги 17 та ҳудуднинг фақат тўрттасида нархлар ўсган: Ғарбий Қозоғистон (36,1%), Атирау (13,1%), Қарағанди (5,6%) ва Қостанай (4,5%) вилоятларида.

Ақмола, Алмати, Шимолий Қозоғистон ва Туркистон вилоятларида эса нарх ўзгаришсиз қолди. Пойтахтда (36,5 фоизга), Чимкентда (36,3 фоизга) ва Манғистау вилоятида (24,7 фоизга) нархлар сезиларли даражада пасайган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Украина, Бирлашган Араб Амирликлари, Германия ва Беларусь билан ҳаво қатновини камайтиришни режалаштирмоқда.

Сўнгги хабарлар