Қозоғистонда авиа ҳамда темир йўл қатнови қайта йўлга қўйилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Транспорт бош давлат санитария назоратчиси Садуақас Байғабилов бугун Чимкент, Ақтау ва Оралдан Нур-Султан ва Алмати шаҳарларига рейсларнинг тикланишига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform.

Илгари хабар берилганидек, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ санитария-эпидемиологик вазият барқарорлашар экан, минтақаларда аста-секин Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларига ички рейслар йўлга қўйилади.

Қайта тикланадиган Чимкент, Ақтау ва Орал рейслари учун ижтимоий масофа, анкета, ниқоб режими, кузатиб қўювчиларни терминал биносига киритмаслик, контактсиз термометрия каби асосий санитария-карантин талаблари ўрнатилди.

Жорий йилнинг 14 майида бош давлат транспорт санитария шифокори шундай қарор қабул қилди.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистондаги барча ички рейслар фақат Нур-Султан ва Алматидан вилоят аҳамиятига эга шаҳарларга очилган ва минтақалар орасидаги рейслар ҳозирча очилмаган.

Бундан ташқари, 2020 йил 13 майдан бошлаб Жезқазған, Балқаш, Уржар, Зайсанга парвозлар бошланган.

Шунингдек, ички темир йўл қатнови ҳам аста-секинлик билан йўлга қўйилиши режалаштирилган. 2020 йил 1 июндан эътиборан, Қозоғистон ҳудудларига борадиган 54 та поезд қатнови йўлга қўйилади.

Жумладан:

- Нур-Султан - Алмати, Манғистау, Ўскемен, Сариағаш, Семей, Арқалиқ, Павлодар, Петропавл / Қизил Ту, Орал, Жезқазған, Қизилўрда;

- Алмати - Чимкент, Павлодар, Ақтўбе, Манғистау, Сариағаш, Ўскемен, Жезқазған, Орал, Петропавл;

- Қизилўрда - Семей;

- Қостанай - Қарағанди, Арқалиқ, Алмати;

- Қарағанди - Жезқазған;

- Қизилўрда – Кўкшетау ҳамда Петропавл ва шаҳар атрофи қатновлари йўлга қўйилади.

Сўнгги хабарлар