Қозоғистонда август ойида 2300 дан ортиқ олтин қуйма сотилган

None
ASTANA. Кazinform – 2022 йил август ойида иккинчи даражали банклар ва алоҳида нобанк айирбошлаш шохобчаларида умумий оғирлиги 68,6 кг бўлган 2 395 дона олтин қуйма сотилди. Бу ҳақда Kazinform Миллий банк маълумотига таяниб хабар беради.

Аҳолига тозаланган олтин қуймаларини сотиш дастури амалга оширилганидан буён умумий оғирлиги қарийб 3,4 тонна бўлган 101 846 дона олтин қуймалари сотилди.

Олтин қуймалар беш хил вазнда тақдим этилади: 5, 10, 20, 50 ва 100 г. 10 граммлик олтин қуйма харидорлар орасида катта талабга эга. Умумий сотилган қуйма ичида унинг улуши 26%, яъни 26 078 дона. Шундан сўнг 20 граммлик қуймалар талабга эга бўлиб, 21 823 дона (21 %), 5 граммлик қуймалар 21 732 дона (21 %), 100 граммлик қуймалар 20 177 дона (20 %), 50 граммлик қуймалар 12 036 дона (12%) сотилган. Олтин қуймалари Алмати, Астана ва Атирауда кўп сотилади.

Олтин қуйма ишончли инвестиция воситаси бўлиши мумкин. Олтин қуйма бозорида ликвидликнинг асосий кафолати шундан иборатки, банклар ва нобанк айирбошлаш шохобчалари мижозга пулни шу куннинг ўзида тўлаш орқали олтин қуймаларини қайтариб сотиб олишлари мумкин.

Дастур ишга туширилгандан буён иккинчи даражали банклар ва алоҳида нобанк айирбошлаш шохобчалари томонидан умумий оғирлиги 395 кг бўлган 15 897 дона олтин қуймалари қайтариб сотиб олинди, бу умумий сотилган қуймаларнинг 15,6 фоизини ташкил этади. Қайта сотиб олган олтин қуймаларининг деярли барчаси Миллий банк филиаллари орқали аҳолига сотилади.

Энди олтин қуймаларини Halyk Bank, Евроосиё банки, Jusan Bank банки, ЦентрCредит банки, шунингдек, алоҳида нобанк пунктларида сотиб олиш ва қайта сотиш мумкин.

Фото очиқ манбалардан олинган


Сўнгги хабарлар