Қозоғистонда аварияларга йўл қурувчилар ва лойиҳачилар ҳам жавобгар этилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда урбанистлар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун Швециянинг Vision Zero концепциясини жорий қилишни таклиф қилмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Q88 Урбанистлар уюшмаси кенгаши аъзоси Адия Қарсибекнинг айтишича, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига ёритиш тизимларининг йўқлиги, пиёдалар йўлакларининг йўқлиги, очиқ люклар, ёмон кўринадиган йўл белгилари каби инфратузилма муаммолари ҳам «замин яратмоқда».

«Биз таклиф қилаётган Vision Zero концепцияси Швецияда ишлаб чиқилган. Ҳозирда у кўплаб мамлакатларда фаол равишда амалга оширилмоқда. Концепциянинг асоси шундан иборатки, автоҳалокат содир бўлганлиги учун нафақат ҳайдовчилар ва йўл ҳаракати қатнашчилари, балки йўлнинг ўша участкасига алоқадор ҳар бир киши: лойиҳачилар, қурувчилар ва муайян йўлларни мувофиқлаштирганларнинг барчаси жавобгардир», - дейди Адия Қарсибек.

Унинг айтишича, «хавфли йўллар» муаммосини комплекс тарзда ҳал қилиш мумкин.

«Биз транспорт нуқтаи назаридан хавфсиз шаҳарни барпо этиш учун еттита қадамни таклиф қиламиз. Жумладан, «Хавфсиз шаҳар», «Хавфсиз кўчалар», «Хавфсиз тезлик», «Ахборот тарғиботи», «Хавфсиз жамоат транспорти» каби дастурларини амалга оширишни таклиф қиламиз», - дея қўшимча қилди спикер.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар