Қозоғистонда «Ауыл – Ел Бесігі» лойиҳаси 3,5 минг қишлоқни қамраб олади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг 6293 қишлоқ аҳоли пунктларида 7,8 миллион киши истиқомат қилади. Бу ҳақда Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Мажилисдаги Ҳукумат соатида «Ауыл – Ел бесігі» лойиҳаси муҳокамаси чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

– Давлат раҳбари топшириғига асосан Миллий иқтисодиёт вазирлиги томонидан қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш бўйича «Ауыл – Ел бесігі» лойиҳасини амалга ошириш юзасидан режали ишлар амалга оширилмоқда. Лойиҳадан кўзланган мақсад инфратузилмаларни модернизация қилиш ва янги ҳудудий стандартлар параметрлари даражасига кўтариш орқали қишлоқ аҳолисининг ҳаёт сифатини оширишдан иборат. Бу мақсадга эришиш ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмаларини ривожлантириш, қишлоқ аҳолисининг ижтимоий хизматлардан фойдаланишини таъминлаш, умуман, қулай турмуш шароитини яратиш бўйича вазифалар амалга оширилади. Қишлоқларнинг умумий сонидан ривожланиш салоҳиятига эга 3,5 минг қишлоқ танлаб олинди. Уларда қишлоқ аҳолисининг 89 фоизи истиқомат қилади. Ушбу 3,5 минг қишлоқдан 1171 таси таянч қишлоқлар, 2368 таси эса йўлдош қишлоқлардир», - деди А. Куантиров.

«Ауыл-Ел бесігі» лойиҳаси доирасида мазкур қишлоқларни ободонлаштириш устувор вазифа эканини таъкидлади.

«2022 йил 1 январ ҳолатига кўра, 6293 та қишлоқ аҳоли пункти мавжуд бўлиб, уларнинг сони 7,8 миллион кишини ташкил этади. Шу билан бирга, 4,4 минг қишлоқ марказлашган сув таъминоти билан таъминланган», — деди вазир.

2019 йилдан мамлакатда «Ауыл – Ел Бесігі» дастури ишга туширилди.

Ундан кўзланган асосий мақсад қишлоқ аҳолиси ҳаётини яхшилашдан иборат. Йўл қурилиши, сув таъминоти, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, спортни реконструкция қилиш ва янги иншоотлар қуриш, янги иш ўринлари яратиш – буларнинг барчаси мазкур дастур ижросини назарда тутади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар