Қозоғистонда ҳашамат солиғи жорий қилинадими

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда ҳашамат солиғи жорий қилинадими? Бу саволга Қозоғистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Марат Султанғазиев жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сенатнинг ялпи мажлисида депутат Мурат Бақтиярули шу масалани кўтарди.

«Президент 2019 йилги Мурожаатномасида ялпи ички маҳсулот ва аҳоли даромадлари ўсишига қарамай, жамиятда мулкни таснифлаш жараёни давом этаётгани хавотирли омил экани, шу боис бунга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, биз бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тафовут кенгайиб бораётганини кўрмоқдамиз. Шу муносабат билан, мен ҳашамат учун махсус солиқни жорий этишни жуда долзарб муаммо деб ҳисоблайман. Ўйлайманки, бу қимматбаҳо ҳашаматли кўчмас мулк, самолётлар, яхталар, қимматбаҳо автомобиллар, заргарлик буюмлари каби ҳашаматли нарсалар учун адолатли солиққа тортиш тизимини яратади», - деди Мурат Бактиярули.

Бунга Қозоғистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Марат Султанғазиев Ҳукумат бу масала билан келаси йили шуғулланишини айтди.

«Ҳашаматли буюмлар эгалари учун солиқларни оширишга келсак, биз ҳозир бу масалани кўриб чиқяпмиз, тадбиркорлар билан ишлаяпмиз. Келгуси йилда Ҳукумат бу йўналишда иш олиб боради», — дея тушунтирди у.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар