Қозоғистонда ҳарорат 41 даражагача кўтарилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК об-ҳаво ноқулайлиги туфайли бир қатор вилоятларда шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

Хусусан, 31 май куни:

Туркистон вилоятида кундузи шарқдан эсадиган шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

31 майга ўтар кечаси Ғарбий Қозоғистон вилоятида баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шимоли-ғарбий, кундузи 15-20 м/с.

Ақмола вилоятида кундузи шамол жанубдан ва жануби-ғарбдан эсади, баъзи жойларда тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Нур-Султан шаҳрида кундузи жанубдан ва жануби-ғарбдан эсадиган шамолнинг тезлиги 15-18 м/с га етади.

31 майдан 2 июнга қадар Қостанай вилоятининг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 35-38 даражага етади.

Кундузи Қизилўрда вилоятида 41 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан эсади - 15-20 м/с.

31 майдан 2 июнга қадар Қарағанди вилоятининг айрим жойларида ҳарорат 35-39 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар