Қозоғистонда ҳарбий ватанпарварлик тарбияси тўғрисидаги янги ҳужжат қабул қилинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонликларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини янада такомиллаштиришга қаратилган янги ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинади. Бу ҳақда мудофаа вазири ўринбосари генерал-лейтенант Султан Камалетдинов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳарбий ватанпарварлик ва мафкуравий ишлар соҳамизнинг асосий вазифаларидан биридир. Бу борадаги тадбирлар мунтазам ташкил этилмоқда. Бугун Ҳукуматнинг фуқароларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш қоидалари тўғрисидаги қарори кўриб чиқилмоқда. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниши мудофаа саноатини мустаҳкамлаш, юртдошларимизнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини юксалтиришга хизмат қилади. Бу шахсий таркибнинг маънавиятини мустаҳкамлаш, мард, матонатли, ҳалол ҳарбий хизматчиларнинг янги авлодини тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади», – деди Султан Камалетдинов.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, армияга бўлган ишонч бу борадаги ишлар самараси билан ўлчанади.

«Инсонпарварлик ҳарбий ташкилотлар ривожланишининг муҳим кўрсаткичидир. Армияда қатъий тартиб биринчи ўринда туриши керак. Шубҳасиз, қуролли кучларни ислоҳ қилиш армиянинг жанговар тайёргарлиги даражасини сифат жиҳатидан оширишни таъминлайди», — деди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар