Қозоғистонда ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш тартиби ўзгариши мумкин

None
ASTANA. Кazinform – Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги ҳарбий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш тартибини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқ лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Биринчи навбатда, ҳарбий таълим муассасасига ҳужжатларни топшириш муддати соддалаштирилади. Бунгача Мудофаа вазирлигининг ҳарбий таълим масалалари бўйича таркибий бўлинмаси томонидан режалаштирилган эди. Энди эса ҳар йили 1 мартгача расман тасдиқланади.

Тартибдаги энг муҳим ўзгариш олий таълим муассасасини, олий ўқув юртидан кейинги таълимни тамомлаган шахсларга ҳарбий тайёргарликка ўқиш учун ҳужжатларни миллий ягона тест топширмасдан топшириш қулайлигидир.

Ҳарбий коллежларни яхши ва аълочи битирувчиларга бундай чегирма бериш таклиф қилинмоқда. Бунинг учун бўлажак битирувчи тегишли баённома билан ўзи таҳсил олаётган таълим ташкилоти раҳбарига ўқишни тамомлаган йилининг 1 апрелига қадар ариза бериши керак.

Шунингдек, ҳарбий коллеж битирувчилари якуний аттестациядан ўтган тақдирда, коллежда олган мутахассисликлари бўйича ҳарбий институтларга ўқишга киришлари мумкин.

Буйруқда тезкор-тактик даражадаги магистратура ва докторантура тушунчалари киритилади. Бу энг катта бошқарув тажрибасига эга зобитларни тайёрлаш имконини беради.

Ҳужжат лойиҳаси 14 декабрга қадар Ashyq НҲА порталида жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар