Қозоғистонда ҳарбий соҳадаги ўқитувчилар ва шифокорларнинг маоши оширилади

None
ASTANA. Kazinform – Бу йил ҳарбий хизматчиларнинг маоши оширилади. Бу ҳақда ҚР Мудофаа вазири ўринбосари Султан Қамалетдинов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳаво кучлари учувчилари маоши ошди. Бундан ташқари, жорий йилда ҳарбий соҳадаги профессор-ўқитувчиларнинг маоши фуқаролик олий таълим муассасалари даражасига кўтарилади», - деди Султан Қамалетдинов Сенатда журналистлар берган саволларига жавоб берар экан.

Унинг сўзларига кўра, ҳарбий шифокорларнинг маошини ошириш ҳам кўриб чиқилди ва бу ташаббус қўллаб-қувватланди. Бунда ходимларнинг ойлик маоши 30 фоизга ошади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар