Қозоғистонда ҳарбий хизматни ўтаб келган ёшларнинг университетга кириши учун қандай имкониятлар мавжуд

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири маслаҳатчиси Айгул Тўлембаева ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ёшларга ўқиш учун қандай имтиёзлар берилишини тушунтирди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«2022 йилдан бошлаб Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизмат нуфузини ошириш, шу жумладан, бошқа ҳарбий қисмлар қаторида Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар учун таълим имтиёзларини олиш бўйича ишларни бошлади. Ёшлар ушбу лойиҳа ҳақида ижобий фикрларини билдиришмоқда», - дейди А. Тўлембаева Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Бу борада муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга берилаётган имтиёзларга тўхталди.

Биринчидан, хизмат муддати тугагандан сўнг, икки йил давомида Миллий ягона тестни ҳисобга олмаган ҳолда олий таълим муассасасига пуллик асосда ўқишга кириш имконияти мавжуд.

«Иккинчидан, жанговар тайёргарлик, белгиланган вазифаларни бажаришда юқори натижаларга эришган, намунали ҳарбий интизоми билан ажралиб турадиган ҳарбий хизматчиларга Миллий ягона тест топширмасдан, олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқиш ҳуқуқи берилади. Бундан ташқари, таълим муассасасининг ҳарбий кафедрасида имтиҳонсиз бепул ўқиш мумкин. Хусусан, ҳарбий хизматни ўтаганлар оддий ҳарбий хизматчилар бўлади. Зобит унвонини олишни истаса, ҳарбий кафедрада ўқиб, лейтенант бўлади», — деди вазир маслаҳатчиси.

Ушбу шартнома ҳарбий хизматни ўтаган ва ўрта маълумот, техник, касб-ҳунар, ўрта ва олий маълумотга эга бўлган шахсларга тааллуқлидир.

Бундан ташқари, ҳарбий хизмат муддатини ўтаганлар Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларига имтиҳонсиз киришлари мумкин.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар