Қозоғистонда ҳарбий хизматчиларнинг пенсиялари қачон қайта ҳисоблаб чиқилади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги 1998 йил 1 январдан кейин ҳарбий хизматга борганлар ва 2016 йилнинг 1 январига қадар бўшатилганларнинг пенсия таъминотини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бугун Сенатда вазир Тамара Дуйсенова 2016 йилдан бошлаб ҳарбий хизматчиларни пенсия билан таъминлаш давлат даражасида тўлиқ йўлга қўйилганини айтди. Уларнинг ўртача хизмат муддати тахминан 20 йилни ташкил этади.

«Шу муносабат билан 2016 йилдан бошлаб улар тўлиқ давлат хавфсизлик тизимига ўтказилди. Яқинда бу масала ҳарбийлар билан муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Парламент депутатлари ушбу мавзуни муҳокама қилишди. Айни пайтда Давлат раҳбарининг топшириғига асосан ишчи гуруҳ тузилди. Уч ой муддатда Мудофаа вазирлиги ва бошқа куч тузилмалари ҳамда Ҳукуматнинг молиявий-иқтисодий блоки вакиллари билан биргаликда тегишли таклиф тайёрлаймиз», — дея Т. Дуйсенова сенаторлар саволига жавоб берди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар