Қозоғистонда ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш механизми такомиллаштирилади
29 Декабрь 14:15

Қозоғистонда ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш механизми такомиллаштирилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Парламенти Мажилиси «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳарбий хизмат ва махсус давлат органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг уй-жой муносабатлари масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қонун лойиҳасида ҳарбий хизмат ва махсус давлат органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан та’минлаш механизмини такомиллаштириш назарда тутилган.

Мудофаа вазири ўринбосари Дарин Туяқовнинг сўзларига кўра, ушбу йўналишда учта қонунга ўзгартиришлар киритилади. «Уй-жой муносабатлари тўғрисида»ги қонунда қуйидагилар назарда тутилган:

- биринчидан - вафот этган ҳарбий хизматчининг оила аъзоси, махсус орган ходимининг хизмат уй-жойини хусусийлаштириш, пул компенсацияси, айирбошлаш ҳуқуқи;

- иккинчидан - хизмат уй-жойларини қолдиқ қиймати бўйича ёки бепул хусусийлаштириш;

- учинчидан – хизмат уй-жойларини икки марта беришни чеклаш;

- Тўртинчидан - «модулли уй-жой» тушунчасини жорий этиш.

Қуролли кучлар, бошқа қўшинлар ва ҳарбий қисмлар учун «модулли уй-жой» тушунчаси биринчи марта жорий этилади. Бу керак бўлганда тезда кўчирилиши мумкин бўлган уй-жой. Уларнинг сотиб олиниши армияни қисқа муддатда яшаш жойи билан таъминлайди ва геосиёсий вазият ўзгарган тақдирда улар бу уй билан бошқа жойга ҳеч қандай тўловсиз кўчиб ўтишлари мумкин бўлади», деди Д. Туяқов.

«Ҳарбий хизмат ва ҳарбий хизматчиларнинг мақоми тўғрисида»ги қонун:

- ҳарбий хизматчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кенгайтириш - қонун лойиҳасида ҳарбий хизматчига махсус орган ходими билан бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларни бериш таклиф этилади;

- аттестация вақтида полиграфология амалга ошириш;

- ҳарбий хизматнинг узлуксиз бўлиши назарда тутилган.

«Қонун лойиҳасида ҳарбий хизматчи ишдан бўшатилган кундан бошлаб ҳарбий хизматга қайтарилгунга қадар уч ойдан ошмаса ва ишга олинмаган бўлса, муддатли ҳарбий хизматни ўташ узлуксиз ҳисобланади», — деди у.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Янгиликлар

Архив