Қозоғистонда ҳарбий билетни интернет орқали олиш мумкин

None
ASTANA. Kazinform – 1 мартдан бошлаб Қозоғистон фуқаролари кўплаб маълумотнома ва ҳужжатларни тақдим этмасдан туриб, бир тизимда ҳарбий хизматни ўташ ҳолатини билиб олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин facebookдаги сайтида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Бир неча ой олдин биз Мудофаа вазирлиги вакиллари билан биргаликда ушбу соҳани рақамлаштириш бўйича режаларни муҳокама қилган эдик. Кўтарилган масалалардан бири ёшларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришдан озод қилиш ёки кечиктириш мақсадида талаб қилинадиган гувоҳномалардан халос бўлиш эди. Бунинг учун бир нечта тизимларни бирлаштириш керак эди.

Биргаликдаги меҳнат туфайли натижага эришдик. Масалан, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб фуқаролар кўплаб маълумотномалар ва ҳужжатларни тақдим этмасдан туриб, бир тизимда ҳарбий хизматни ўташ ҳолатини билиб олишлари мумкин бўлади», – деб ёзади вазир.

«Миллий ахборот технологиялари» АЖ Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда қозоғистонликларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришдан озод қилиш ва кейинга қолдириш бўйича маълумот берувчи проактив давлат хизматини ишга туширди.

photo

«Ҳарбий хизматдан озод қилиш ёки кейинга қолдириш бўйича тегишли маълумотлар армияга бориши шарт бўлган эркакларга, яъни 18-27 ёшли фуқароларга хабар сифатида юборилади. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, фақат мобиль фуқаролар базасида рўйхатдан ўтган қозоғистонликларгина хабар оладилар. Бугунга қадар ярим миллион чақирилувчига 1414 ЅМЅ хабар келиб тушган», – дея қўшимча қилди Б.Мусин.

Фото:facebook.com/BagdatMussin

Сўнгги хабарлар