Қозоғистонда ҳар йили қанча меҳнат мигранти ишлайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Меҳнат, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва миграция қўмитаси раиси ўринбосари Ерболат Абулхатиннинг сўзларига кўра, ҳар йили Қозоғистонда 500 мингдан зиёд чет элликлар ишга жойлашади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда қўмита вакили Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

«Қозоғистон Республикаси ишчи кучини жалб қиладиган давлатлардан бири. Марказий Осиё мамлакатларидан, хусусан, ЕОИИга аъзо Қирғизистондан келган меҳнат мигрантлари қишлоқ хўжалигида кўп меҳнат қиладилар «, - дейди Ерболат Абулхатин. Шунингдек, у Enbek.kz портали орқали чет элликларнинг ҳам Қозоғистондаги иш ўринлари ҳақида ахборот олишини таъкидлади.

«Бизнинг фуқароларимиз ҳам, Қирғизистон каби бошқа давлатлар фуқаролари ҳам,уйдан чиқмасдан туриб, Қозоғистонда қандай мутахассисликлар бўйича ишлашлари мумкинлигини билиб олишлари мумкин.

Умуман олганда, Қозоғистон ҳудудида бир йил давомида, яъни ҳар йили қўшни давлатлардан келган 500 мингдан ортиқ мигрант ишлайди «, - деди Меҳнат, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва миграция қўмитаси раиси ўринбосари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай
Сўнгги хабарлар