Қозоғистонда ҳар йили 400 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келади

Фото:
ASTANА. Кazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш департаменти директори Мағрипа Ембергенова мамлакатдаги туғилиш кўрсаткичларини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш энг муҳим йўналишлардан бири сифатида қаралмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда 6,6 миллиондан ортиқ бола истиқомат қилади. Охирги 5 йил ичида болалар сони 800 мингга ошди. Мамлакатда ҳар йили 400 мингдан ортиқ бола дунёга келади. Бу жуда яхши демографик кўрсаткичдир», - деди Мағрипа Ембергенова Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Унга кўра, мамлакатда 5 мингдан ортиқ соғлиқни сақлаш муассасаларида болаларга амбулатор ёрдам кўрсатилмоқда.

«Бундан ташқари, болаларни стационар даволаш учун 14 мингдан ортиқ ўрин-жой очилди. Болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳомиладорлик вақтида бошланади. Масалан, мамлакатимизда ҳар йили 500 минг ҳомиладор аёл халқаро стандартлар бўйича барча скрининг ва кўрикдан ўтказилади, – деди Мағрипа Ембергенова.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар