Қозоғистонда ҳар 1 миллион аҳолига 1172 нафар олим тўғри келади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги Фан қўмитаси раиси Жанна Курманғалиеванинг сўзларига кўра, сўнгги икки йил ичида мамлакатда мингдан ортиқ мутахассис ёш олимлар сафига қўшилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда у Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда маълум қилди.

– Бугунги кунда фан соҳасида 22 минг 655 киши меҳнат қилмоқда. 1 миллион аҳолига 1172 нафар олим тўғри келади. Кейинги йилларда фан соҳасида катта ўзгаришлар рўй берди. Биринчидан, молиялаштириш икки баравар ошди. «Фан тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилиб, йиллар давомида ўз ечимини топмай келаётган муаммоларга ечим топилди. Илмий ташкилотларнинг моддий аҳволи кескин пасайган эди. Янги, замонавий лабораториялар ва бошқа асбоб-ускуналар харид қилиш борасида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди. Умуман, мамлакатимизда тадқиқотчиларнинг аҳволи билан боғлиқ катта чора-тадбирлар амалга оширилди ва ҳозирда сўнгги икки йилда ёш олимлар сони 1000 нафарга кўпайди», — деди қўмита раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, пандемия даврида QazVac маҳаллий вакцинасининг пайдо бўлиши мамлакат илм-фанининг асосий ютуқларидан биридир.

– Бу ўзгаришларнинг барчаси Давлат раҳбарининг бевосита қўллаб-қувватлаши, халқимизга Мурожаатномасида кўтарилган улкан масалалар туфайли амалга оширилмоқда. Фанда ҳам ютуқлар бор. Ўз вакцинамиздан бошлаб 50 дан ортиқ йирик тадқиқот лойиҳалари амалга оширилди. Уларнинг натижалари аҳоли фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатади, дейишга асос бор», — деди Жанна Қурманғалиева.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар