Қозоғистонда апрель ойида қандай об-ҳаво кутилади

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда апрель ойида ҳам иссиқ, ҳам очиқ кунлар, ҳам салқин ва булутли кунлар бўлади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

«Қозоғистон шимолида апрель ойининг биринчи ўн кунлигида ўртача кунлик ҳаво ҳароратининг 0° дан, мамлакат жанубида эса +10°C гача барқарор ўтиши кузатилади.

Ой давомида барик тузилмаларнинг алмашиниши муносабати билан республика ҳудудида ҳам иссиқ, ҳам очиқ кунлар, ҳам салқин, булутли кунлар кузатилади. Айрим кунларда Каспий денгизининг жанубидан ва Россиянинг Европа ҳудудидан циклонларнинг кириб келиши билан ёмғир ва кучли шамоллар кўринишидаги беқарор об-ҳаво режими кузатилади. Қозоғистон жанубида момақалдироқ ва чанг бўрони кузатилади», - дейилади синоптиклар хабарида.

Апрель ойининг биринчи ўн кунлигининг бошида мамлакатнинг ғарбий ва жанубий ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда (жанубдаги тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин). Декада ўрталарида Қозоғистоннинг кўп қисмида ёғингарчилик кузатилади. Жанубий ҳудудларда 1-6° гача салқин тушиши кутилади.

Ҳаво ҳароратининг босқичма-босқич ошиши кутилмоқда:

Қозоғистон Республикасининг ғарбида кечаси 0,+10°С дан +7+17°С гача, кундузи - +7+15°С дан +17+28°С гача;

мамлакат жануби ва жануби-шарқида кечаси -6+5 °С дан + 5+12 °С гача, кундузи - + 5 + 15 °С дан + 20+28 ° С гача;

республика шарқида - 7-20° Сдан 0,-5°С гача, кундузи - 0,-5°С дан +8+13°С гача; шимолда,

республика марказида ҳаво тез-тез ўзгариб туради, ҳаво ҳарорати кечаси -5-10°С дан 0,+5° гача, кундузи 3+10°С дан +10+18°С гача ўзгариши кутилади.

Апрель ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида Эрон ва Марказий Осиё ҳудудларидан илиқ ҳаво массаларининг олиб чиқиши билан ҳарорат фони ортади:

мамлакатнинг шимолида, марказида ва шарқида кечаси +5+13°С гача, кундузи +15+25°С гача; жанубий вилоятлари ва Қозоғистон Республикасининг ғарбида кечаси +10+17°С гача, +25+35°С гача иссиқ бўлади.

Бироқ, совуқ ҳавонинг қайтиши истисно қилинмайди. Россия ҳудудидан совуқ ҳаво массаларининг республиканинг шимолий, марказий ва шарқий ҳудудларига кириб келиши билан термометрлар кечаси -2-7°C гача, кундузи +6+13°C гача тушиши мумкин, жанубий вилоятларда ва мамлакат ғарбида - ҳаво ҳароратининг пасайиши кечаси -2+7°С гача, кундузи - +10 +18 ° С гача кутилади.


Сўнгги хабарлар