Қозоғистонда апрель ойи қуёшли ҳаво билан бошланади

None
ASTANA. Kazinform - Яқин уч кун ичида Қозоғистоннинг аксар қисмида об-ҳаво кенг шимоли-ғарбий антициклон билан белгиланади, ёғингарчиликсиз қуёшли об-ҳаво кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

«Совуқ ҳаво массалари кундузи аста-секин исийди. Фақат республиканинг ғарбий, жанубий ва жануби-шарқий ҳудудлари жанубий циклон таъсирида бўлади, шу муносабат билан, беқарор об-ҳаво кузатилади, кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда», - дейилади синоптиклар хабарида.

Прогнозга кўра, Қозоғистонда шамолнинг тезлиги 15-25 м/сгача кучайиши мумкин, жанубда эса чанг бўрони кутилмоқда. Жанубда ва жануби-шарқда кечаси 1-6 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Кундузи ҳаво ҳароратининг босқичма-босқич кўтарилиши кутилмоқда. Ғарб ва шимоли-ғарбий ҳудудларда 13-20 даражагача илиқ, шимолий ҳудудларда 7-15 даражагача илиқ, республика марказида 10-20 даражагача илиқ, шарқда 0-10 даражагача илиқ, жануби-шарқда 5-18 даражагача илиқ бўлади.


Сўнгги хабарлар