Қозоғистонда «Антиковид паспорти» ишлаб чиқилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирусга қарши курашда рақамли технологиялар жорий этилмоқда. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатдаги эпидемияга қарши кураш ва ишбилармонлик фаоллигини мувозанатлаш мақсадида рақамли технологиялар жорий этилмоқда. Вакцина олган шахсларни кузатиш ва ҳисобга олиш учун «Антиковид паспорти» ишлаб чиқилди. «Ashyq» лойиҳасини кенгайтириш ва мавжуд тадбиркорлик субъектлари ишини таъминлаш ва тақиқланган фаолиятни фаоллаштириш учун «Антиковид паспорти» билан бирлаштирилади. Мониторинг гуруҳларининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида уяли алоқа операторларининг эгасиз маълумотлари асосида «Иссиқлик харитаси» жорий этилади», - деди вазир.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар