Қозоғистонда анъанавий таълимга ўтиш масаласи кўрилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистондаги барча мактабларни анъанавий таълимга ўтказиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Асқар Мамин Парламент Мажилиси депутатларининг расмий сўровига жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Янги ўқув йилига тайёргарликни ҳар томонлама таҳлил қилиш, жамоатчилик муҳокамаси натижасида, шунингдек ҳар бир ҳудуддаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Таълим ва фан вазирлиги таълимнинг ҳар хил турларидан (масофавий, кундузги ва аралаш) фойдаланишга қарор қилди. Бугунги кунда 3,4 миллион бола (шу жумладан 2 613 428 бола масофадан, 252 343 бола мунтазам таълим режимида, 546 776 бола навбатчи синфларда) мактабларда ўқийди», - деди Бош вазир.

Унинг айтишича, ота-оналар билан масофадан ўқитиш турини тушунтириш бўйича қўшимча ишлар ташкил этилди. Хусусан, 20 август ва 17 сентабрь кунлари ота-оналарнинг миллий йиғилиши, 21 август куни эса умуммиллий синф соати бўлиб ўтди. Таълим жараёни хавфсизлигини таъминлаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария қоидаларини ишлаб чиқди ва тасдиқлади. Қоидалар таълимнинг барча турларини ҳисобга олган ҳолда таълим муассасаларига қўйиладиган талабларни қамраб олади. Масофавий таълимни жорий этишга аксарият ҳудудлардаги мактабларда болалар сонининг кўплиги сабаб бўлган.

«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 12 ёш ва ундан катта болалар коронавирус инфекциясининг тарқалишида фаол рол ўйнайди. 2020 йил 4 октябрь ҳолатига кўра мактаб ўқувчилари орасида коронавирус инфекциясининг 136 та ҳолати қайд этилган. Уларнинг 51 нафари бошланғич синифда, 85 нафари масофадан ўқишган», - деди Асқар Мамин.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Германия, Россия, Буюк Британия, Польша, Франция, АҚШ, Жанубий Корея ва Ҳиндистон каби мамлакатлар коронавируснинг тез тарқалиши сабабли анъанавий мактабларда карантин жорий қилган.

«Қозоғистонда Президентнинг кўрсатмаларига мувофиқ, ҳозирги кунда тегишли давлат идоралари томонидан босқичма-босқич юмшатиш ва анъанавий таълимга қайтиш масалалари ўрганилмоқда», - деди Бош вазир.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар