Қозоғистонда Амир Темур ёзуви бор мемориал лавҳа атрофи ободонлаштирилади

None
None
ТАРАЗ. Kazinform – Таразда Олтин Ўрданинг 750 йиллигига бағишланган «Талас қурултойи: тарих ва дастур» мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Тадбирда Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Бердибек Сапарбаев, маданият ва спорт вазири ўринбосари Ўркен Бисақаев, Жамбил вилояти ҳокими Асқар Мирзахметов, Халқаро Туркий академия президенти Дархан Қидирали, олимлар, маданият ва таълим соҳаси вакиллари иштирок этишди.

«Шу йил 24 августда «Ұлытау – 2019» халқаро туристик форумида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Улитауда халқаро даражадаги этнографик туризм марказини барпо қилиш ҳақида топшириқ берган эди. 2020 йилда Олтин Ўрданинг 750 йиллиги нишонланади. Юбилей доирасида 50-дан зиёд тадбирлар ташкил этилади. Жумладан, юртимиз ва чет эл олимлари иштирокида халқаро илмий анжуман ўтказиш, Олтин Ўрда тарихига бағишланган монографиялар, китоблар нашр қилиш, Улитаунинг туристик салоҳиятини кўтариш, археологик қазилма ишларини амалга ошириш, ҳужжатли фильм суратга олиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Жўчи хон, Алаша хон мақбараларида илмий-реставрация қилиш ишлари олиб борилади, Олтин чўққи тоғидаги Амир Темур ёзуви бор мемориал лавҳа атрофини ободонлаштириш кўзда тутилган. Ана шу тадбирлар натижасида юртимиз маданий меъросини тарғиб қилинадиган платформа қурилади. Олтин Ўрданинг тарихий-маданий меъросини тарғиб қилишни UNESCO ҳамда UNWTOнинг халқаро дастурларига киритишга замин яратиш ҳам режамизда бор», - деди Б.Сапарбаев.

Анжуманда Талас қурултойининг ва Олтин Ўрда давлатининг 750 йиллиги, шунингдек Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билиг» достониинг 950 йиллигига бағишланган мазмунли маърузалар ўқилди.

Муаллиф: Ғибрат Сембай

Сўнгги хабарлар