Қозоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотлардан мақсад нима

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев палатанинг ялпи мажлисида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш, ваколатлар ва масъулият мутаносиблигини таъминлаш амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади эканини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Қозоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим мақсади инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш, ҳокимият тармоқлари, шунингдек, марказ ва ҳудудлар ўртасида ваколат ва масъулият мутаносиблигини таъминлашдан иборат. Бугун қабул қилинган қонунлар демократик институтларни ривожлантириш, фуқароларнинг давлат ва сиёсий тузилмаларга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу адолатли Қозоғистон қуриш йўлидаги муҳим қадамдир»

, — деди Маулен Ашимбаев Конституциявий суд тўғрисидаги қонуннинг қабул қилинишини шарҳлар экан.

Аввалроқ Қозоғистон Сенати Конституциявий суд тўғрисидаги қонунни қабул қилганди.

Қонунга кўра, энди қозоғистонликлар ўз ҳуқуқ ва эркинликларига дахлдор бўлган қонун ёки қоидаларга эътироз билдириши мумкин бўлади. Фуқароларнинг мурожаатлари Конституциявий суд томонидан қабул қилинади. Шунингдек, қонун давлатнинг инсон ҳуқуқлари институтларини мустаҳкамлаши, фуқароларнинг конститутсиявий назоратдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириши керак.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар