Қозоғистонда Аltynqor медиа портали яратилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги кўмагида «Қазақстан» телерадиокорпорациясининг маданий меросни рақамлаштириш соҳасидаги ноёб лойиҳа Аltynqor медиа портали ишга тушди. Бу ҳақда Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Сайтда Қозоғистон телевидениесининг олтин фондига киритилган 1930 йиллардан бошлаб видео ва аудио материаллар ҳамда мустақиллик йўлидаги муҳим тарихий воқеалар жой олган.

Умумий томошабин учун мўлжалланган маълумотлардан ташқари, сайтда профессионал тадқиқотлар учун қўшимча маълумотлар ҳам мавжуд. Медиа портал «Видеофонд», «Аудиофонд», «Шахслар» ва «Фотоархив» бўлимларидан иборат. Ҳар бир бўлимда телевидение ва радио фахрийлари, қозоқ адабиёти ва маданияти намояндаларининг интервьюлари, хотиралари, шахсий архивлари ўрин олган.


Сўнгги хабарлар