Қозоғистонда ҳалок бўлганлар хотирасига мотам белгиси сифатида ШҲТ Котибиятида байроқлар ярмига туширилди

None
None
BEIJING. Kazinform - Қозоғистонда содир бўлган фожиали воқеалар натижасида ҳалок бўлганлар хотирасига мотам белгиси сифатида душанба куни ташкилот қароргоҳида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар байроқлари ярмига туширилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Маросим Пекин вақти билан роппа-роса 10:00 да бўлиб ўтди. Унда ШҲТ Котибияти ходимлари иштирок этди. Улар Қозоғистондаги фожиали воқеалар натижасида ҳалок бўлганлар хотирасини бир дақиқалик сукут билан ёдга олдилар.

ШҲТ 7 январ кунги баёнотида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти — Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси томонидан ташкил этилган доимий фаолият кўрсатувчи ҳукуматлараро халқаро ташкилот.

2017 йилда Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикасига ташкилотга аъзо давлат мақоми берилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 январ Қозоғистонда Умуммиллий мотам куни деб эълон қилинган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар