Қозоғистонда Ali baba ва DHL Fedex компаниялари хаблари ташкил қилиниши мумкин

None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Асел Жанасованинг айтишича, буюртмалар Осиё давлатларидан Қозоғистонга Европа бўйлаб саёҳат қилиб, шундан сўнггина етиб келади. Вазирлик айни пайтда вазиятни ўнглаш устида бош қотирмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Электрон савдони ривожлантиришга бағишланган «E-commerc Forum» чоғида вазир ўринбосари Асел Жанасова ўз тажрибасидан мисол келтирди.

«Ҳозирда бизда хусусий саноатга айланган Glovo каби етказиб бериш хизмати мавжуд. Ёшлар ишлаб, пул топмоқда. Бу яхши-ку. Лекин нега бу саноат фақат шаҳарларда ривожланиши керак? Нима учун етказиб бериш хизматини бутун Қозоғистон ва ҳатто бутун Ўрта Осиё бўйлаб фойдаланиш мумкин эмас? Мақсадимиз шу касбни янада юксалтириш, ёшларга пул топиш имкониятини беришдир. Бунинг учун инфратузилмани яратиш ва божхона ҳудудида чекланмаган муддатга бож олинмаган омборлар тармоғини ривожлантириш зарур. Мен вақти-вақти билан посилкаларни етказиб бериш хизмати сифатини текшириб тураман. Бир сафар Япониядан товар олганимда, буюртмам аввал Гонконгга, кейин Германияга, Германиядан Нур-Султанга етказилди. Бу жуда кўп вақт талаб қилди»

, — деди у.

Вазир ўринбосари Хитой тажрибасини мисол қилиб келтирди.

«Шунингдек, биз онлайн харидларни жисмоний харидлар билан тенглаштиришимиз керак. Бунинг учун етказиб бериш хизматини ривожлантириш керак. Шу сабабли, Ali baba ҳамда DHL Fedex лойиҳаларини юртимизга таклиф қиляпмиз. Агар улар келса, ўз марказларини очиб, буюртмаларни бошқаришни ривожлантирар, товарларни божхона тартиб-қоидаларисиз сақлаш мумкин бўлган омборлар очарди. Шу тариқа Қозоғистон электрон тижорат товарлари марказига айланарди»

, - деди вазир ўринбосари.

Сўнгги хабарлар