+7 (701) 759 90 19
USD 402.37 EUR 449.81
RUB 5.86 CNY 56.67
Янгиликлар

Қозоғистонда ал-Фаробийнинг 1150 йиллик юбилейи тантаналари бошланди

29 Январь 16:25
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда ал-Фаробийнинг 1150 йиллик юбилейи тантаналари бошланди

ALMATY. Kazinform – Алматида буюк мутафаккир ал-Фаробийнинг 1150 йиллик юбилейи тантаналари бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Давлат котиби Қиримбек Кўшербаев ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети Талабалар саройида бўлиб ўтган тадбирда Абу Наср ал-Фаробийнинг 1150 йиллик юбилейи тантаналари бошланганини расман эълон қилди.



Давлат котиби ал-Фаробийнинг 1150 йиллигини нишонлаш буюк олим асарларини, юртимиз ва жаҳон илм-фан тараққиётига қўшган бебаҳо ҳиссасини тадқиқ қилишга катта имконият яратишини, ёшларда миллий ифтиҳор ғояларини шакллантиришга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

«Ҳурматли меҳмонлар! Барангизни ал-Фаробийнинг 1150 йиллик юбилейи билан табриклайман. Сизларга муваффақият тилайман», - деди ҚР Давлат котиби.



Бугун Алматида Абу Наср ал-Фаробий номидаги кутубхона-марказ очилганини хабар қилгандик. Тадбирда меҳмонлар буюк мутафаккирга бағишланган музей экспозициялари билан танишди, уламо асарлари кўргазмасини томоша қилди, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти, Абай ва Алаш ҳаракати арбобларига, ноёб қўлёзмалар ва китобларга бағишланган рақамли зални кўришди.

Муаллиф: Алма Муқанова



Калит сўзлар: Маънавият, Маданият,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив