Қозоғистонда «Ахборот соҳасининг аълоси» кўкрак нишонини топширилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Аида Балаева бир қатор ОАВ вакилларини «Ахборот соҳасининг аълоси» кўкрак нишони билан тақдирлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кўкрак нишони «Қазақстан» миллий телеканалининг эфир сиёсати бўлими бошлиғи Мақпал Укенова, «Хабар 24» янгиликлар бўлимининг мухбири Қанат Базилханов, «Айқын» газетасининг фотомухбири Айтжан Мурзанов, «Казахстанская Правда» газетасининг спорт бўлими муҳаррири Асқар Бейсенбаев, шунингдек, Казмедиа маркази бош директорининг ўринбосари Райхон Абдешева тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз ҳудудларидаги соҳа мутахассисларига «Ахборот соҳасининг аълоси» кўкрак нишони топширилади. Шу нуқтаи назардан, маҳаллий журналистика ривожига ҳисса қўшган ва 30 йилдан ортиқ тажрибага эга ҳақиқий мутахассислар мавжуд. Байрам арафасида 55та ОАВ ходимларига махсус нишонлар топширилди.








Аввал хабар берганимиздек, Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Аида Балаева оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан табриклади.

Бундан ташқари, бугунги маросимда таниқли журналист Бейсен Қуранбек номидаги «Жігер» мукофоти лауреатлари тақдирланди.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар