Қозоғистонда агросаноат мажмуасини молиялаштириш икки баравар ошди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистонда агросаноат мажмуасини молиялаштириш икки баробарга ошди. Бу ҳақда Сенатнинг умумий йиғилишида ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Жорий йилда агросаноат мажмуасини молиялаштиришни икки баробарга оширдик. Натижада сўнгги 10 ойда агросаноат мажмуасида 8 фоиз ўсганини кўрмоқдамиз»

, - деди Алихан Смаилов.

Ҳукумат раҳбари қишлоқ хўжалигига инвестициялар реал кўринишда 7,5 фоизга ошганини айтди.

«Ўрта муддатли истиқболда агросаноат мажмуасида умумий қиймати 2,5 триллион тенге бўлган 560 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирганмиз. Улар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бўлади»

, - деди бош вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар